Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ИСЛОМИЙ ДАВЛАТНИНГ АРАБИСТОН ЯРИМ
ОРОЛИ УСТИДАН ҲУКМРОНЛИГИ
Табук ғазоти билан Расулуллоҳ с.а.в. - бир томондан давлат чегаралари хавфсизлигини таъминлаб, иккинчи томондан душманлари қалбига қўрқув солиб - ташқи жиҳатни мустаҳкамладилар. Ўзларидан кейин Исломий даъватни Арабистон ярим оролидан ташқарига - бутун оламга олиб чиқишлари учун мусулмонларга бир режа тузиб бердилар. Табук ғазотидан кейин ярим оролнинг жанубидаги Яман, Ҳазрамавт ва Уммон Исломга кирганини эълон қилди ва Исломий Давлатга бўйсунди. Тўққизинчи йил келиши билан элчилар ўзлари ва қавмлари Исломга кирганини эълон қилишди. Шундай қилиб, Исломий Давлатнинг бутун Арабистон ярим оролига ҳукмронлиги тўла амалга ошди ва Рум тарафдаги чегараларининг хавфсизлиги таъминланди. Ярим оролда ҳали ҳануз ширкларида давом этиб келаётган мушриклар қолган эди. Мушриклар Расулуллоҳ с.а.в.нинг барча одамларга Байтуллоҳга келишдан ҳеч ким тўсилмайди, ҳаром ойларда ҳеч кимга хавф солинмайди, деб берган аҳдлари сабабли Байтуллоҳни ҳаж қилишга келиб, у ерда бутларга ибодат қилишар эди. Бутун Арабистон ярим ороли Муҳаммад с.а.в.га итоат қилаётган ва Исломий Давлат ҳукмларига бўйсунаётган бўлса, унда Оллоҳдан бошқага ибодат қиладиган мушриклар қолган бўлиб, улар ўз ҳолларига ташлаб қўйиладими? Байтуллоҳда бутпарастлик ва ширкка қарши қўзғалган мусулмонлар билан бутпарастлик ва ширкда давом этаётган мушрикларнинг мана шундай бир-бирига зид ҳолда жамланишларига бефарқ қараб туриладими? Байтуллоҳ атрофида бири санамларни парчалаган, иккинчиси мана шу санамларга ибодат қиладиган бир-бирига зид ибодатнинг мавжуд бўлиши тоқат қилиб бўлмас ҳол эди. Арабистон ярим оролида ушбу ширкка барҳам бериш ва мушрикларни Байтуллоҳга йўлатмаслик лозим эди. Шу йили Табук ғазотидан кейин ва Абу Бакр р.а. одамларга бош бўлиб ҳажга кетгач, «Бароат» («Тавба») сураси нозил бўлди. Расулуллоҳ с.а.в. Алий ибн Абу Толиб р.а.ни Абу Бакр р.а.нинг орқасидан бориб, ҳажда хутба қилиб, уларга «Тавба» сурасини ўқиб бериш учун жўнатдилар. Алий Маккага кетди ва одамлар Минода жамланганда Абу Ҳурайра р.а. билан ёнма-ён турди ва одамларга «Тавба» сурасини:
بَرَاءَةٌ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ إِلَى الَّذِينَ عَاهَدتُّمْ مِنَ الْمُشْرِكِينَ -1,
– „Бу Оллоҳ ва Унинг пайғамбари томонидан сизлар ўзаро урушмаслик ҳақида аҳдлашган мушрикларга орани очиқ қилиш эълонидир“; [9:1]
88-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|